Шерхон Кораев — Темурийлар даври адабий мажлислари
Понравилась книга? Поделись в соцсетях:
Автор: Шерхон Кораев
Издатель: Kitobxon
ISBN: 978-9943-6867-9-3
Описание: Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Шерхон Қораев қаламига мансуб ушбу тадқиқотда Мусулмон Шарқи адабиётидаги адабий мажлислар Темурийлар даври мисолида ўрганилган. Асосан Алишер Навоийнинг айни мажлислар ҳақидаги қарашлари асос қилиб олинган. Темурий ҳукмдор Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлиги даврига келиб, маданият, санъат ва адабиёт юқори даражага кўтарилди. Ўз даврида дунёда Ҳусайн Бойқаро саройи адабий мажлислари машҳур бўлган. Навоий давридаги илмий, тарихий, ижтимоий, мемуар, бадиий асарлар ва турли бошқа манбалардаги маълумотлар ҳам мавзу доирасида фойдаланилган. Алишер Навоий бошчилигидаги адабий мажлисларнинг маҳорат мактаби сифатидаги ўрни кўрсатилган.Китоб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 апрелдаги «Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4680-сонли қарорига биноан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг «Алишер Навоий мероси: тадқиқотлар ва таҳлиллар» мавзусидаги илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида нашр этилган бўлиб, навоийшунос олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва ўзбек мумтоз адабиётига ихлосманд кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.