Саъдулла Сиёев — Яхшиларга ёндошдим
Понравилась книга? Поделись в соцсетях:
Автор: Саъдулла Сиёев
Издатель: Kitobxon
Описание: Маълумки, ҳозир ҳар биримизнинг ҳаётимизда илмий-техника революцияси озми-кўпми из қолдирган. Оддийгина ўтган бир кунингизни олинг—эрталаб туриб ишга отлансангиз, метро тайёр. Йигирма минутда шаҳарнинг бу бошидан у бошига етаснз. Идорада электрон- ҳисоблаш машиналари энг қийин, мураккаб муаммоларни бир зумда саранжом қилиб беради. Ўша куни Москвага зарур командировка чиқиб қолди, дейлик. ТУ-144 га ўтирсангиз, бир ярим соатда Москвада бўласиз. Ишларингизни битириб, кечқурун яна уйга қайтасизу ойнаи жаҳон олдида дунёвий янгиликларни томоша қилиб ўтирасиз…"Яхшиларга ёндошдим" қиссасида ҳаётда ўз ўрнини топиш учун курашган ёш бир йигитнинг саргузашти ҳикоя қилинади. Мавзу олис Хоразмнинг Туямўйинидан танланган. Туямўйин — Бутуниттифоқ зарбдор комсомол қурилиши. Бу сунъий денгиз битгач, Ўрта Осиёда бундан улкан сув ҳавзаси бўлмайди. Улуғ ёзувчи М. Горький: «Дунёдаги барча кулфатларнинг олдини олиб, бизга муттасил севинч бағишлаб турадиган бир нарса бор. Бу меҳнатдир», деган эди. Асарда бир йигит мисолида ана шу оддий ҳақиқат инсон қалбида қандай акс-садо бериши кўрсатилган.Бу китоб сизнинг хаёлларингизни бир лаҳза равшанлаштирса, кўнглингизга йилт этган нур бўлиб теголса, муродга етган бўлардик.