Поён Равшанов — Оқсарой тарихи
Понравилась книга? Поделись в соцсетях:
Автор: Поён Равшанов
Издатель: Kitobxon
ISBN: 978-9943-27-704-5
Описание: Оқсарой қасри Соҳибқирон Амир Темур ҳазратла­ри барпо эттирган улуғвор, муҳташам, тенгсиз меъмо­рий обидадир. Қудратли давлатнинг захира маъмурий- бошқарув биноси тариқасида 1380 –1396 йилларда қу­рилган кошона кечмиши ҳайратомуздир. Неча асрлар­га гувоҳ бўлиб турган Оқсарой қандай вайроналикка юз тутган? Сир-синоатлар, сабаблар, оқибатлар, мушоҳада­лар кўп. Бу ҳақда қанча нақллар, афсоналар тўқилган, ҳақиқат уруғлари улар тагида кўкламай қолиб кетган.Ушбу тадқиқномада тарихий манбалар шаҳодати асо­сида мозий издиҳомлари, оғриқ нуқталари қатори, ечимга келиш имкониятлари ҳам қаламга олинади. Оқсаройнинг миллатимиз ғурури сифатида қадр топиши мустақиллик руҳи билан узвий боғланганлиги ифода этилади.Асар тарихимиз мухлисларига, тадқиқотчиларга, та­лаба ёшларга мўлжалланган.