Олимжон Бўриев — Шавкатнома
Понравилась книга? Поделись в соцсетях:
Автор: Олимжон Бўриев
Издатель: Kitobxon
Описание: Шоир ва таржимон Олимжон Бўриев 36 алоҳида назмий (ҳамда таржима) китоби муаллифидир. У Ўзбекистон мустақилликка эришгач ўзбек халқи учун янги мавзу Ислом маърифатини тараннум этувчи ўндан ортиқ китоблар ёзди ва таржима қилди. Жумладан, ҳазрати Низомий Ганжавий ва ҳазрати Хусрав Деҳлавийнинг «Хамса» асарлари, Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг «Ҳафт авранг» китобини туркий-ўзбек тилига таржима қилган, Хожа Ҳофиз Шерозий, Камол Хўжандий ва Абдураҳмон Жомийнинг ғазал девонлари ҳамда юзга яқин форс мумтоз шоирлари шеърларини тилимизга ўгириб, «Эрону Турон назмул-жавоҳири» баёзига тартиб берган ижодкор. Шунингдек, у «Амир Темур», «Жалолиддин жасорати» шеърий романлари, «Шоҳнома» эпопеяси, «Аҳмад Фарғоний», «Замахшарийнома», «Маънавият гултожи», «Маснавийи нур», «Қуръоннома», «Икки аср ижоди» куллиёти, «Сарвари олам Муҳаммад мустафо саллоҳу алайҳи васаллам» ва бошқа китоблар муаллифидир. Эътиборингизга этилаётган «Шавкатнома» асари Ватанимиз залворли тарихи ва шавкатли қаҳрамонларининг рамзий баёнидир.