Иван Крилов — Оққуш, чўртанбалиқ ва қисқичбақа
Понравилась книга? Поделись в соцсетях:
Автор: Иван Крилов
Издатель: Yangi asr avlodi
ISBN: 978-9943-27-981-0
Описание: Иван Крилов номи нафақат рус адабиётида, балки бутун жаҳон адабиётида масалчиликнинг забардаст вакили сифатида эътироф этилади. Мактаб дарсликлариданоқ ўқувчиларга яхши таниш бўлган «Бўри билан Қўзичоқ», «Тулки билан Бўри», «Тулки ва узум», «Оққуш, Чўртанбалиқ ва Қисқичбақа» каби машҳур масаллари йиллар ўтсада, ўз қийматини йўқотмай, тилдан тилга кўчиб келмоқда. Крилов масалларида қаҳрамонлар, асосан, ҳайвонлар, қушлар ва ўрмон жониворларидир. Жонзотлар ўртасидаги ҳолатларни қаламга олар экан, уларни ойнага солиб, аксида инсонларда учрайдиган қусур ва камчиликлар, билиб-билмай йўл қўядиган хатолар, ҳатто жамиятда учрайдиган ноҳақликларни кўрсатади. Китоб ўқувчиларни сергакликка ва огоҳликка ўргатади, деган умиддамиз.