Алиназар Эгамназаров — Сиз билган Дукчи Эшон
Понравилась книга? Поделись в соцсетях:
Автор: Алиназар Эгамназаров
Издатель: Adabiyot
Возрастные ограничения: 12+
Описание: Атоқли адиб, публицист Алиназар Эгамназаровнинг ушбу китобида ХХ аср бошларида мустамлака зулми остида бўлган юртимизда кечган сиёсий-ижтимоий, маърифий ҳаёт теран қаламга олинади. Улуғ аждодларимиздан бири, озодлик, эрк йўлида фидокорона кураш олиб борган Муҳаммадали халфа Собир ўғли, яъни Дукчи Эшоннинг бадиий сиймосини ёрқин акс эттиради. Асар драматик воқеаларга, таъсирчан лавҳаларга бой. Уларнинг ҳеч бири муҳтарам, талабчан ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз. Таниқли публицист Алиназар Эгамназаров “Ўзбекистон матбуоти” журналида эълон қилинган суҳбатларидан бирида ҳақиқий публицистикани айсбергга ўхшатади. Ёзиб эълон қилинган асар айсбергнинг сув юзасида кўриниб турадиган учи, дейиш мумкин, сув остида эса тоғдай меҳнат ётади, деганди. Журнал варианти дастлаб, 1993 йилда “Шарқ юлдузи” журналида эълон қилинган. “Сиз билган Дукчи Эшон” ҳужжатли қиссасини олайлик. Адиб бу қиссани ёзишдан аввал Тошкент ва Москвадаги архивларда ойлаб ишлаб, тарихчи олимлар билан фикрлашиб, қўзғалон ўчоғи бўлган Марҳамат ва Асака туманларида бўлиб, ўз ўлкасининг тарихини биладиган ўнлаб кекса инсонлар билан суҳбатлашиб, фактлар тўплаганди. Муаллиф бу ишни қисса дастлаб эълон қилинган ва алоҳида китоб ҳолида нашр этилганидан кейин ҳам тўхтатмади. Ўқувчи асарнинг мазкур китобдаги варианти билан танишганда, у дастлабки вариантидан анча фарқ қилишини, асар янги фактлар, далиллар билан бойитилганлигини билиши мумкин. Ёзувчи китобдаги бошқа қисса ва очеркларни ёзганда ҳам ана шундай эринмай, синчковлик билан факт излашга ҳаракат қилган. Биз муаллифга соғлик-саломатлик, боқий умр ва ижодий зафарлар тилаймиз.