Аббос Қулихон — Бухоро сафарномаси
Понравилась книга? Поделись в соцсетях:
Автор: Аббос Қулихон
Издатель: Kitobxon
ISBN: 978-9943-5574-5-3
Описание: Ушбу сафарнома 1844 йили Эрон шоҳи Муҳаммадшоҳ Қожор топшириғига кўра Бухоро амири Насруллоҳхон ҳузурига дўстона қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш ва одам қароқчилари томонидан ўғирланиб, Бухорода қул сифатида олди-сотди қилинаётган эронликларни ҳамда инглиз офицерлари полковник Стоддарт ва капитан Коноллининг тақдирини билиш учун келиб, ўзи ҳам амир зиндонига тушган руҳоний доктор Жозеф Вольфни қутқариш учун юборилган элчининг ҳисоботидан иборат. Ҳисоботда ўша давр Бухоро амирлигининг қўшни Хива, Қўқон хонликлари ҳамда Англия, Афғонистон, Россия каби давлатлар билан муносабатлари, амирликдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий аҳвол, амирликнинг ҳарбий салоҳияти, бу ҳудудда яшовчи кўчманчи туркман, қирғиз, қозоқ халқи ва бошқа уруғ-аймоқлар турмуш тарзи, мамлакатимиз тарихий геогрфияси ва Бухоро амири Насруллоҳхоннинг шахсий хислатларига оид ноёб маълумотлар ҳам ўрин олган. Шунингдек, ушбу нашрнинг Сўзбоши бўлимида, ўша пайтда қутқариб қолинган Жозеф Вольфнинг 1845 йил Нью Йоркда чоп эттирган хотиралари мазмуни билан ҳам танишасиз. Китоб ватанимиз тарихига қизиқувчилар ва ўлкашунослар ҳамда кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.